Деразани очинг энди...

00:14 21 Март 2020 Маданият
226 0

Деразани очинг энди,

Очинг кўнгил қулфини ҳам.

Кўча эшик очилсин ланг,

Келиб қолди, яшил кўклам!

Ана қаранг, қирда майса,

Олча гули, сумалак у.

Нилуфаржон, Мухлисахон,

Толпопукли — жамалак у.

Баланд-баланд учар варрак,

Қалдирғочдан ўзарман дер.

Баҳор — рассом. Томларнида,

Қизғалдоқла безарман дер.

Саксон ёшли онахонга,

“Юринг кетдик, — дейди еллар.

Анов ёқда сайли Наврўз!

Дупур-дупур отлар елар”.

Ўн саккиз ёш Баҳоройни,

Суйиб момо пичирлайди:

“Сеникидек юзим ширмой ,

Ҳам сочларим толим эди”.

Етаклашиб чопар қирда,

Баҳорбола. Бола — баҳор.

Эгизакдек иккисида

Бирга ўтар — умри наҳор.

Шошқалоқдир энди тонглар,

Зуҳро гўё Қуёш бўлар.

Осмон етмай Ер васлига.

Ҳижронлари кўз ёш бўлар.

Деразани очинг энди,

Очинг кўнгил қулфини ҳам.

Кўча эшик очилсин ланг,

Келиб қолди, меҳмон кўклам!

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ.

Сирдарё вилояти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019