Дариға Назарбаева Қозоғистон сенатининг янги раиси этиб сайланди

15:30 20 Март 2019 Сиёсат
991 0

Қозоғистон биринчи Президентининг Нурсултан Назарбаевнинг тўнғич қизи Дариға Назарбаева яширин овоз бериш йўли билан ўтган сайловда мамлакат сенатининг янги раиси этиб сайланди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар бермоқда.

Мамлакат президенти лавозимини қабул қилиб олган Касим-Жомарт Токаев ўзининг сенатдаги ўрнига Дариға Назарбаева номзодини кўрсатган. 44 сенат вакили иштирок этган овоз бериш жараёнларида барча депутатлар бир овоздан Назарбаева номзодини қўллаб-қувватлаган.

55 ёшли Назарбаева 2016 йил сентябридан республика парламенти сенатининг (юқори палата) депутати сифатида ишлаб келади.

Аввалги президент Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўз ваколатларини топширганди. 20 март куни эса Токаев қасамёд қилди ва мамлакат президенти лавозимини эгаллади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?