Чортоқда туғилган уч эгизак қизалоқларга Зироатхон, Саида ва Шаҳноза исмлари қўйилди

09:52 04 Февраль 2020 Жамият
2820 0

“Халқ сўзи ONLINE”

“Xalq soʻzi ONLINE”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Чортоқ туманидаги “Навбаҳор” маҳалласида истиқомат қилувчи Адҳамжон Қодиров ва Одинахон Алтимешовалар хонадонида камол топаётган уч қизнинг ёнига яна уч қизалоқ қўшилди. Гап шундаки, жорий йилнинг январь ойида оилада уч эгизак дунёга келди. Чақалоқларга ҳавас билан Зироатхон, Саида ва Шаҳноза, деб исм қўйишди.

Одинахон Алтимешова асли Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан. У Чортоққа келин бўлиб тушган. Ҳозирда рўзғор юмушлари, фарзандлар тарбияси билан банд. Турмуш ўртоғи Адҳамжон Қодиров эса қўли гул уста.

Айни кунда уч эгизак соғлом ривожланмоқда. Оила қувончидан қўни-қўшни, қариндошлар ҳам хурсанд. Куни кеча хонадонга туман ҳокимлиги вакиллари ташриф буюришди. Ҳокимнинг биринчи ўринбосари Акмалжон Умрзоқов ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Адиба Асроқуловалар йўқлов асносида қутлуғ хонадон эгаларига совғалар топширишди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?