“Чўлпон” нашриёти болажонлар учун навбатдаги туҳфаларни тақдим этди

18:39 13 Март 2020 Маданият
178 0

Пойтахтимизда Чўлпон номидаги НМИУ томонидан “Ўзбек болалар адабиёти олтин фондидан” серияси остида чоп этилган П. Мўминнинг “Қовоқвой ва Чаноқвой”, Н. Фозиловнинг “Қаҳр ва Меҳр”, А. Обиджоннинг “Қувноқ- қувноқ болалар”, Д. Ражабнинг “Йўлим Қуёш томондир” китоблари тақдимоти бўлиб ўтди.

Маъулмки, сўнгги йилларда мамлакатимизда китоб ва китоб мутолааси давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, бу борада сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, давлатимиз раҳбаринигнг 2018 йил 2 февралдаги “Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникациялари янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилди ва унинг зиммасига ҳукуматимиз томонидан китоб нашр этиш, электрон ва аудио китоблар яратиш, китоб мутолааси маданиятини ошириш соҳасида дастурий чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишини таъминлаш вазифаси юклатилганди.

Агентлик таркибидаги Чўлпон номидаги НМИУ ўтган йилда болаларга мўлжалланган бир қанча китобларни чоп этди. Жумладан, Худойберди Тўхтабоевнинг “Жаннати одамлар”, “Тагоб қишлоқ эртаклари”, “Ширин қовунлар мамлакатида” каби романлари, А. Обиджоннинг “Мўттивой”, Э. Маликнинг “Чампо отли илон”, Н. Норқобиловнинг “Четдаги одам”, З. Мўминованинг “Юмшоқой исмли типратиконча” каби китоблари чоп этилиб, китобхонларга етказиб берилди.

“Ўзбек болалар адабиёти олтин фондидан” серияси остида чоп этилган мазкур китоблар ҳам болажонлар учун навбатдаги яхши совғалардан бири бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019