Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини 2 йил муддатли тўловга сотиб олиш имконияти яратилди

12:25 10 Апрель 2019 Жамият
2609 0

GM Uzbekistan “Ўзагросуғурта” АЖ билан биргаликда Chevrolet Malibu ва Tracker автомобилларини 2 йил муддатли тўловга сотиб олишни таклиф қилади.

Харидорлар 215 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu Turbo, 190 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Malibu, ҳамда 128 млн сўм бошланғич тўлов эвазига Chevrolet Tracker харид қилиб, автомобилнинг қолган суммасини икки йил давомида фоизсиз бўлиб тўлашлари мумкин.

Бунинг учун эса муддатли тўловга берилаётган сумманинг 4,5 фоиз миқдорида молиявий хатардан ҳамда муддатли тўлов суммасининг гаров қийматидан 2 фоиз миқдорда суғурта полиси тўловини амалга ошириш кифоя.

Автомобиллар учун суғурта тўлов суммаси қуйидагича:

Tracker A/T — 1 753 611 (2%) ва 3 945 625 (4,5%)
Tracker M/T —1 126 177 (2%) ва 2 533 898,48 (4,5%)
Malibu — 1 715 635 (2%) ва 3 860 178 (4,5%)
Malibu Turbo— 1 741 244 (2%) ва 3 917 799 (4,5%)

Автомобиль учун тўлиқ тўлов амалга оширилмагунига қадар дилерда гаровда бўлади. Ойлик тўловлар шартнома тузилган санадан кейинги ойнинг ҳар 15 санасигача амалга оширилиши лозим.

Қайд этиш жоизки, шартнома муддати ва тўлов шартлари бузилишга йўл қўйилган тақдирда келишув бекор қилинади.

Муддатли тўловга фақат дилерларда мавжуд автомобиллар қўйилган бўлиб, уларнинг сони чегараланган.

GM Uzbekistan мижозларга автомобиль хариди жараёнида қулайликлар яратишда давом этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019