“Чашма” фестиваль мезбони

15:49 23 Май 2019 Маданият
342 0

Нуротада туманидаги “Чашма” тарихий-меъморий мажмуасида Навоий вилоят ҳокимлиги ва бир қатор ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан “Маънавият фестивали” ўтказилди.

Анжуман дастури Республикамиз Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ҳамда жорий йилнинг 19-мартидаги ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни санъат, жисмоний тарбия, ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлари асосида белгиланди. 

Тадбир Нурота туманидаги таълим муассасаларининг ўқувчилари, маҳаллаларнинг уюшмаган ёшларидан иборат 2000 нафардан ортиқ фаол ўғил-қизни ўз атрофига бирлаштирди.

Иштирокчилар дастлаб туман ҳудудидаги “Мурувват уйи”га ташриф буюришиб, муассаса вилоят Маънавият ва маърифат бўлимининг бадиий адабиётлардан иборат китоблар тўпламини топширишди.

Шундан сўнг фестиваль дастури доирасида ёшларнинг мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, спорт турлари бўйича иқтидор ва истеъдодларини юзага чиқариш мақсадида маҳорат дарслари ҳамда кўргазмали чиқишлар ташкил этилди. “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Юртим жамоли” мавзуларида расмлар кўргазмасини ташкил этилиб, тадбир якунида ғолиб ёшлар муносиб тақдирландилар.

Ўсиб келаётган авлод шуурида Ватанга муҳаббат, она юртга садоқат туйғусини улғайтириш мақсадида Республика Миллий гвардияси ҳарбий қисми хизматчиларининг чиқишлари намойиш этилди.

- Фестиваль дастури асосида “Оила – муқаддас даргоҳ” шиори остида туманимиздаги энг ибратли оила Алимовлар оиласига ташрифимиз ва ушбу оила соҳибларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилганлиги иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди, - дейди туман маънавият ва маърифат бўлинмаси раҳбари Ўктам Каримов. – Шунингдек, ҳар бир маҳалланинг истеъдодли ҳунармандлари, тадбиркорлари, саховатпеша кишиларининг фестиваль доирасида эътироф этилиб рағбатлантирилиши улар сафи кенгайишига хизмат қилиши шубҳасиз.

Фестиваль давомида вилоят Маънавият ва маърифат бўлимига қарашли “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуаси томонидан китоблар ярмаркаси ташкил этилди.

Темур ЭШБОЕВ, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019