“Чарм тўп-2019” футбол мусобақаси якунланди

09:46 29 Август 2019 Спорт
367 0

18-30 ёшлилар ўртасида ўтказилган “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақаси якунланди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

“Миллий” стадионда ўтказилган ҳал қилувчи финал ўйинида Тошкент шаҳрининг “Иқбол” ҳамда Навоий вилояти Навбаҳор туманининг “Келачи” жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

Асосий вақтда ҳисоб очилмагач, ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Ўзига хос “омад лотореяси”да пойтахтлик ёшларнинг қўли баланд келди – 2:4.

Якунда “Чарм тўп-2019” анъанавий футбол мусобақасининг илк ғолиби Тошкент шаҳри Бектемир туманининг “Иқбол” жамоаси бўлди.

Мусобақа ғолиблари ва иштирокчи жамоаларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов, вазир ўринбосари Шариф Мўминжонов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019