Бухорода жаҳон чемпиони ва унинг устозига алоҳида эҳтиром кўрсатилди

10:15 24 Сентябр 2019 Спорт
424 0

Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати қаҳрамонларидан бири Шаҳобиддин Зоировни Бухорода катта тантана билан кутиб олишди.Боксчини табриклагани чиққанлар орасида юзлаб спортсевар ёшларни кўриш мумкин эли.

Бразилияда ўтказилган ёзги Олимпиадада барча рақиблари устидан ишончли ғалабага эришиб, шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилган ҳамюртимиз бу сафар ҳам ишончни оқлади.52 килограмм вазн тоифасида дунёда тенгсиз эканлигини кўрсатди.Жаҳон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Мамлакатимиз, Бухорои шариф, ўзи туғилиб ўсган Когоннинг фахру ифтихорига айланган чарм қўлқоп устасига вилоят ҳокими томонидан Президент совғаси –“Тracktr” автомашинаси топширилди.

Спортчи устозсиз, мураббийнинг кўмагисиз бу даражага ета олмасди, албатта.Шу боисдан Шаҳобиддиннинг устози –Когон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича тренери Истам Кабиновнинг узоқ йиллик меҳнати қадрлангани айни муддао.Мустақиллик байрами арафасида Президентимиз Фармонига мувофиқ, соҳа жонкуяри бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида ёш авлодни она –Ватанга меҳру муҳаббат, садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун “Дўстлик” ордени билан тақдирланган эди.Буни қарангки, байрам байрамга уланиб кетди.Шогирди жаҳон чемпиони бўлди.Унга ҳам “Тracktr” автомашинаси калити топширилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019