Бухорода бош шифокор 200 миллиондан ортиқ маблағни талон-торож қилди

22:22 22 Май 2020 Жамият
198 0

Бухоро вилоятида Молия вазирлиги томонидан инқирозга қарши курашиш жамғармасига ажратилган 200 млн сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Бухоро вилоят санитария ва эпидемиологик осойишталик марказига пандемия шароитида дезинфекция воситаларини харид қилишда маҳсулотларни мақбул нархларда етказиб берувчи корхоналар билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш имконияти берилди.

Шунга қарамай, марказ бош врачи Б.Б. ва врач-дезинфекционисти А.Ҳ. олдиндан тил бириктириб, А.Ҳ.нинг ўзи таъсисчи бўлган “V-S” МЧЖ орқали 395,4 млн сўмлик 14,9 тонна гипохлорид кальций дезинфекция воситасини 600 млн сўмга, яъни 204,6 млн сўмга қиммат нархда харид қилганликлари аниқланиб, текширув давомида бош врач Б.Б. томонидан 202,5 млн сўм зарар қопланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Б. ва А.Ҳ.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?