Бухорода ака укасини ўлдирди

12:44 23 Май 2020 Жамият
318 0

Бухорода кичик келишмовчилик ўлим билан якунланди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 май куни Бухоро шаҳар Жалол Икромий маҳалласида яшовчи А.Б ўзи билан бирга яшаб келаётган укаси Т.О билан спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўзаро жанжаллашган.

А. Б жанжал вақтида қўлида бўлган ошхона пичоғи билан унинг ҳаёти учун муҳим ҳисобланган кўкрак қисмига бир неча маротаба уриши оқибатида фуқаро Т.О ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро А.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-модда 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?