“Бухоро мавжлари”нинг Туркияга сафари мароқли кечмоқда

12:04 09 Октябр 2019 Жамият
121 0

Мана, бир неча кундирки, Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси ҳузуридаги “Бухоро мавжлари” ашула ва рақс ансамблининг Туркиядаги сафари давом этмоқда.

Ҳамюртларимиз “Анқара маданият ҳафталиги” халқаро санъат фестивалида иштирок этяптилар.Тадбирнинг очилиш маросимида улар ўз бадиий дастурлари билан чиқиш қилдилар.Фестивалнинг иккинчи кунида эса турли давлатлардан келган ансабль жамоалари билан Анқара шаҳар мэрининг учрашуви бўлиб ўтди.Учрашув Мустафо Камол Отатурк асос солган Қабуллар залида ташкил этилди.Қабул сўнгида “Дўстлик оқшоми” деб номланган маданий тадбир уюштирилди.Унда бухороликлар ўзлари тайёрлаб келган“Вилоятлар гулдастаси” дастури ҳамда “Бухорча” ва Хоразм йўлидаги қўшиқ ва рақсларни ижро этиб олқишларга сазовор бўлдилар.

-Кеча, яъни 8 октябрь куни “Тюрксой” ташкилоти бош директори билан учрашув ўтказилди,-дея Туркиядан мухбиримизга хабар берди Ўзбекистон давлат филармонияси вилоят бўлинмаси раҳбари Рауф Авезов.-Тадбирда барча давлатлардан келган ансамбллар қаторида махсус диплом билан тақдирландик.Ўзаро совғалар алмашинди.Шу тадбир давомида кичик тақдимот ўтказдик.Унда бўлинмамиз ходимлари томонидан “Мавриги” туркумига кирувчи қўшиқ ва рақслар ижро этилди.Шунингдек, истиқболда турли лойиҳаларда иштирок этиш юзасидан келишувга эришдик.Халқаро санъат фестивали доирасидаги тадбирларда фаол қатнашяпмиз.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки, “Бухоро мавжлари” ашула ва рақс ансамбли жорий йилнинг ёзида ҳам Туркияда сафарда бўлиб, дунёнинг кўплаб давлатлари бадиий дасталари иштирокида ўтган учта халқаро фестивалда қатнашган, пировардида Ялова шаҳрида ташкил этилган “Туркий халқлар маданий айтишуви” халқаро анжуманида гран –при соҳиби бўлганди.

Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019