Бугун қандай кун?

12:15 03 Май 2020 Lifestyle
452 0

Бугун 3 май. Кўпчилик бу кунда дунёда Жаҳон матбуот эркинлиги куни нишонланишидан яхши хабардор. Аммо бугун бошқа ўзига хос "кунлар" ҳам қарши олинар экан. 

Қуёш куни, Спам куни шулар жумласидандир.

Айрим давлатларда ҳам майнинг учинчи куни ўзига хос аҳамият касб этар экан. 

Масалан, АҚШда шу куни Малинали кекслар куни, Боғда медитация қилиш куни, Велосипеддан миннатдорлик куни, Ғайритабиий ҳодисалар куни, Қайнатилган шоколад креми куни, Францияда Тўти куни, Японияда Конституция куни, Литвада Оналар куни, Польшада Учинчи май ёки Конституция куни, Испанияда Май хочи куни нишонланади.

Шу куни тарихда қандай воқеалар бўлган дерсиз.

Масалан, 1494 йил 3 май куни денгизчи Христофор Колумб Ямайкани кашф қилган.

1904 йилда америкалик ихтирочи Жорж Паркер биринчи шарикли ёзув ручкаси учун патент олган.

1937 йилда машҳур ёзувчи Маргарет Митчелл "Шамолларда қолган ҳисларим" асари учун Пулицер мукофотини олган.

1960 йилда эса Европа эркин савдо уюшмаси тўғрисидаги битим кучга кирган.

1978 йил 3 май куни эса ёқмайдиган реклама хабари — спам илк бор расман рўйхатдан ўтказилган.

Бу куни айрим ғарб давлатларида ўзига хос тақиқлар ва ирим-сиримлар бор экан.

Масалан, балиқчилар 3 май куни балиқ тутишни гуноҳ деб билишаркан.

Шу куни жанжал қилиб бўлмайди, чунки ўтган аждодларнинг руҳи чирқиллайди деб ҳисобланар экан.

Агар шу куни ҳаво илиқ ва қуруқ бўлса, ер экин экишга тайёр экан.

Муҳим ишларни режалаштириш, тўйларни белгилаш мумкин эмас, фақат ўтганларни ёдга олиш куни экан. 

Хуллас шунақа гаплар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?