Бугун Ўзбекистон Суперлигаси 8-тур ўйинларига старт берилади

11:15 06 Июль 2020 Спорт
475 0

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон Суперлигасининг 8-тур ўйинларига старт берилади ва шу куни тур доирасидаги 3 та баҳс ўтказилади. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб, мухлислар бу йилги мавсумда 7 та ўйин ўтказган бўлса-да, ғалаба нималигини билмай келаётган “Қизилқум” – “Андижон” қарама-қаршилигига гувоҳ бўлишади.

“Қизилқум” – “Андижон”.

Навоий шаҳри, “Ёшлар” спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Жалғасбай Сарсенов, Дамир Искандеров, Санжар Назаров

Назоратчи: Андрей Тамбовсев

Комиссар: Рамил Илясов.

Шу куни Тошкентда “Локомотив” – “Сурхон” баҳси ҳам ўтказилади. Аслида бу учрашув Термиз шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди, аммо Сурхондарё “қизил” ҳудуд бўлганлиги учун ўйинни пойтахтда ўтказишга қарор қилинди. Томонларнинг иккинчи даврадаги баҳсига эса Термиз шаҳри мезбонлик қилиши белгиланди.

“Локомотив” – “Сурхон”.

Тошкент шаҳри, “Локомотив” стадиони.

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Артём Калинин, Султонмурод Улфатов, Наим Қосимов

Назоратчи: Олег Дачев

Комиссар: Эркин Бахтиёров.

Рестартдан сўнг унча-мунча рақибларини “кўрдим демай” мағлубиятга учратаётган Бекободнинг “Металлург” клуби бу турда “Насаф” жамоасига қарши майдонга чиқади. Турнир жадвалида юқори ўринлар учун кураш олиб бораётган жамоалар баҳсига Қарши шаҳрида бўлиб ўтади.

“Насаф” – “Мeталлург”.

Қарши шаҳри, “Марказий” стадиони.

Ҳакамлар: Азиз Асимов, Шоҳруҳ Аъзамов, Сардор Нишонбоев, Шуҳрат Ражабов

Назоратчи: Ноил Лутфуллин

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Турнинг қолган 4 та баҳси 7 июль куни бўлиб ўтади. Шу кунги баҳслар бу мавсумда мағлубиятга учрамаган ягона клуб АГМК ва турнир жадвалида 3-ўринда бораётган “Қўқон-1912” жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китоб қилиши билан бошланади.

АГМК – “Қўқон-1912”.

Олмалиқ шаҳри, “ОКМК” спорт мажмуаси.

Ҳакамлар: Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Ғайрат Жўраев

Назоратчи: Дмитрий Роман

Комиссар: Ахмед Тиллаев.

Шунингдек, шу куни “Сўғдиёна” бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз шогирдларини ўзи мураббийлик қилган собиқ жамоаси “Бухоро”га қарши майдонга олиб чиқади. Жиззахда ўтказиладиган баҳсда бухороликлар ўзларининг мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритиш учун тер тўкади.

“Сўғдиёна” – “Бухоро”.

Жиззах шаҳри, “Сўғдиёна” стадиони.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Тимур Галеев, Дониёр Сайлавов, Комил Расулов

Назоратчи: Сайфиддин Эрматов

Комиссар: Зоҳиржон Акрамхонов.

Охирги 4 та ўйинда 2 бор ғалаба қозонган “Бунёдкор” ва охирги 4 та ўйинда умуман мағлуб бўлмаган “Навбаҳор” ўртасидаги учрашув ҳам 7 июль санасига белгиланган. Камида ОЧЛ йўлланмалари учун курашаётган жамоаларнинг асл кучини Тошкентда “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган баҳс кўрсатиб беради.

“Бунёдкор” – “Навбаҳор”

Тошкент шаҳри, “Бунёдкор” стадиони.

Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев, Андрей Сапенко, Тимур Гайнуллин, Алишер Тўхтасинов

Назоратчи: Бобур Ҳайдаров

Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

8-турга “Пахтакор” – “Машъал” қарама-қаршилиги билан якун ясалади. Эътиборлиси, бу баҳснинг ҳам мезбони  мажбурий равишда ўзгартирилган. Аслида учрашув Муборак шаҳрида ўтказилиши белгиланган эди. Аммо, ҳудуд “қизил” тоифага киритилганлиги учун ўйинни Тошкент шаҳрида ўтказиш бўйича қарор берилди.

“Пахтакор” – “Машъал”.

Тошкент шаҳри, “Пахтакор” стадиони.

Ҳакамлар: Зокир Қодиров, Руслан Самандаров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Фарруҳ Янсупов

Назоратчи: Рашид Айтеков

Комиссар: Шерзод Ражабов.
 

8-турдан олдин Суперлига турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:
 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?