Ботаника боғида ажойиб тадбир (Фоторепортаж)

17:57 23 Сентябр 2019 Маданият
244 0

Тошкентдаги Ботаника боғида мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва хорижий ташкилотлар вакилларининг маданий анъаналар ҳамда миллий таомлар фестивали бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик ваколатхоналарга хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан бу гал ўн еттинчи бор уюштирилган маданий анъаналар ва миллий таомлар фестивалида 35дан ортиқ давлатнинг мамлакатимиздаги элчихоналари ҳамда халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари қатнашди.

Элчихоналар учун ажратилган бўлимлар олдига яқинлашган ҳар бир киши уларнинг миллий қадриятлари ва урф-одатлари билан танишиб, таомларидан татиб кўрганидан сўнг ўзини худдики шу давлатга саёҳат қилгандек ҳис этади. Чунки кўрсатилаётган лутф, ранг-баранг суратлар, таомлар, умуман, бу ерда яратилган муҳит ана шундай тасаввур уйғотади.

Санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар, рақслар тадбирга янада файз бағишлади.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

Ҳасан ПАЙДОЕВ (суратлар),

“Халқ сўзи“ мухбирлари


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019