Бош прокуратурада бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

18:22 03 Июль 2019 Жамият
569 0

Бош прокуратурада бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Бойтемиров НодирбекНуъманович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички хавфсизликни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Н.Бойтемиров 1973 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Фарғона шаҳар прокуратурасининг иш ўрганувчиси сифатида бошлаб, прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан Бош прокуратура ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси бошлиғи, Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девони бўлим мудири лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Назаров Содиқжон Рахимович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Назаров 1961 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1985 йилда Тошкент давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1992 йилда Сирдарё тумани прокурорининг ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи сифатида бошлаб, Ш.Рашидов, Ховос, Сардоба, Сайхунобод туманлари прокурори, Бош прокуратура ва Сирдарё вилоят прокуратурасининг турли лавозимларида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Сирдарё вилояти прокуратураси фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими прокурори лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Рахимов ШавкатжонЖўраевич Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ш.Рахимов 1968 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1996 йилда Норин тумани прокуратураси терговчиси лавозимида иш ўрганувчи сифатида бошлаб, прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан Тўрақўрғон тумани прокурори, Наманган вилояти прокуратурасида бўлим бошлиғи, Бош прокуратурада бошқарма катта прокурори сифатида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Бош прокуратура Қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан Бердиалиев СодикжонАлижонович Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

С.Бердиалиев 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2000 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 2012 йили Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2000 йилда Андижон шаҳар прокуратураси иш ўрганувчиси сифатида бошлаб, прокуратура органларида турли лавозимларда, жумладан Андижон шаҳар прокурори, Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари, Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.

Тайинлангунга қадар Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шу ўринда, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари тизимидаги кадрлар алмашинуви юзасидан фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни сўраб қоламиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019