Боксчиларимиз “Токио-2020“ лицензияларини қўлга киритишмоқда

08:19 09 Март 2020 Спорт
235 0

Иордания пойтахти мезбонлик қилаётган бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи турнирнинг чорак финал баҳслар бўлиб ўтди. Уларда ҳамюртларимиз ҳам муваффақиятли иштирок этишяпти.

Хусусан, ҳамюртимиз Бобоусмон Батуров (-69 кг) ушбу босқичда хитойлик Кионг Ерсунга қарши жанг олиб борди. У 3 раунд давом этган беллашувда устунлигини намойиш қилди ва баҳсни ўз фойдасига ҳал қилди. Энг асосийси, ушбу ғалаба Батуровга Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасини тақдим қилди.

Мусобақа регламентига кўра -69 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 5 та квота ўйналмоқда. Демак, ярим финал финал йўлланмаси жиззахлик боксчимизга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.

-91 килограмм вазн тоифасида Санжар Турсунов чорак финал жангини ўтказди. Эронлик Туфан Шарифи билан кечган баҳсда боксчимиз тўлиқ устунлик қилди ва ярим финал йўлланмасига эга чиқди.

Мусобақа регламентига кўра -91 килограмм вазн тоифасида ушбу мусобақада Токио-2020 учун 4 та квота ўйналмоқда. Демак, ярим финал йўлланмаси сурхондарёлик боксчимизга Олимпиадада қатнашиш ҳуқуқини беради.

Энг оғир вазн тоифасида ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов (+91 кг) эса баҳрайнлик Данис Латиповга қарши рингга кўтарилди. Унда тўлиқ устунлигини намойиш қилди ва ишончли ғалабани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

Шу тариқа делегациямизнинг Токио-2020 Олимпия ўйинлари учун қўлга киритган умумий йўлланмалари ўн еттитага етди. Баҳодир Жалолов эса Рио-2016дан сўнг яна бир Олимпия ўйинлари лицензиясига эга чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?