Боксчи Дилшодбек Рўзметов “Спарк” автомобили билан мукофотланди

16:15 03 Октябр 2019 Спорт
429 0

2019 йилнинг 7-21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртасида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатида хоразмлик чарм қўлқоп устаси Дилшодбек Рўзметов кумуш медал соҳиби бўлган эди. Президентимиз Фармонига биноан Дилшодбек “Келажак бунёдкори” медали, шунингдек пул мукофоти ва “Gentra” автомобили билан мукофотланди.

Хоразмлик бокс ихлосмандлари жаҳон чемпионатининг шоҳсупасидан муносиб жой эгаллаган иқтидорли спортчини тантанали кутиб олдилар. Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов юртимиз шаъни ва обрўсини дунё миқёсида муносиб ҳимоя қилган боксчининг рингда эришган ғалабаларини эътироф этиб, “Спарк” автомашинаси билан мукофотлади. Мухлислар Дилшодбек Рўзметов 2020 йилда Япония пойтахти Токиода ўтказиладиган навбатдаги Ёзги Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритиб, ушбу нуфузли мусобақада юртимиз байроғини баланд кўтаришига ишонч билдирдилар.

Одилбек Одамбоев,

(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019