Бокс бўйича жаҳон чемпиони - Шарқий ҳарбий округ ҳарбий хизматчиси 

16:32 04 Октябр 2019 Спорт
137 0

Спорт – соғлом турмуш кафолати. Шу билан бирга у инсонни элга танитади. Мамлакатимиз спортчиларини дунё ареналарида юқори натижаларни қўлга киритаётганликлари эса барчамизни фахрлантиради.

Миразиз Мирзахалилов - ҳарбий хизматчи. Айни пайтда у жаҳон чемпиони деган номга ҳам эга бўлди. Бу эса нафақат Миразиз ва унинг яқинлари, балки бутун халқимиз ғурурланса арзигулик жиҳат. Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро бокс мусобақаси уни янгитдан кашф этди.

Боксчимиз ўз ноёб қобилияти билан Амир Темур, Бобур Мирзо сингари аждодларига муносиб авлод бўлиб камолга етаётганлигини намоён қилди. Ўз рақибларини муносиб тарзда мағлубиятга учратди. Бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар ғалабасини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшди. 

Шу маънода Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлигининг Фарғона гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда ташкил этилган чемпион билан учрашув ҳам қизиқарли ўтди. Унда фахрийлар, ҳарбий хизматчилар ва ёш спортчилар қатнашдилар. Сўз олганлар Миразиз Мирзахалиловни улкан натижалар билан табриклаб, унинг келгуси фаолияти учун ҳам зарур маслаҳатларни бердилар, деб ёзади Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати .

Албатта, бугун ёшларни спорт турларига жалб этишга, уларни яқиндан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, таълим муассасаларининг моддий-техник базаси мустаҳкамланяпти. Яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар ўз мевасини ҳам бермоқда. Буни вилоятимизнинг Қува туманида туғилиб ўсган Миразиз Мирзахалилов ютуқлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Тадбир давомида у мураббийи иштирокида кўргазмали чиқишларни амалга оширди. Шунингдек, уларга эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалар топширилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019