Бойсун туманида замонавий туризм маркази бунёд этилади

16:50 16 Июль 2019 Иқтисодиёт
955 0

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Туркиянинг “Idealist” шаҳарсозлик, меъморчилик ва муҳандислик компанияси томонидан замонавий сайёҳлик маркази барпо этилади.

Лойиҳага кўра, Бойсун туманининг Омонхона қишлоғидан Зовбоши тоғли ҳудудигача бўлган ҳудудда анъанавий қишлоқ ҳаётини акс эттирувчи маданий, тиббий ва табиат туризми марказлари яратилади. Хусусан, маданий туризм марказида йирик маданият маркази, амалий санъат ва ҳунармандчилик устахоналари, ўтовлар мажмуаси, ойнали айвонлар, автотураргоҳ ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари барпо этилса, табиат туризми марказида меҳмонхона, савдо шохобчалари, тиббий муассаса, вилла ҳамда эко боғлар жойлаштирилади. Тиббий туризм марказида тоғ-дор йўли бекати, махсус майдонлар, масжид ва меҳмонхоналар қурилиши кўзда тутилган.

Ҳар учала туризм марказлари тоғ-дор йўли орқали ўзаро боғланиб, пиёда сайр қилиш йўлаги, эркин тоғ веломаршрутлари ҳам ташкил этилади.

Лойиҳа 20 йил давомида 4 босқичда амалга оширилиши белгиланган.

Илҳом Раҳматов, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019