“Бир қишлоқ — битта маҳсулот” тамойили бўйича синов лойиҳаси ишга туширилмоқда. У нима беради?

11:07 14 Август 2019 Жамият
61 0

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги “Рақамли ишонч” рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда “Рақамли ишонч” жамғармаси деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 январдаги “Жиззах вилоятини комплекс ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш ва бошқаришнинг самарали моделини ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Фармонини амалга ошириш доирасида “Бир қишлоқ — битта маҳсулот” тамойили бўйича интеллектуал-ривожланган инфратузилманинг синов лойиҳасини (кейинги ўринларда – лойиҳа) ишга туширмоқда. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати маълум қилди.

Бундай даражадаги комплекс ёндашув ҳудуд учун қуйидаги мақсадли вазифаларни ҳал этиш имкониятини беради:

1. Ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш;

2. Янги интеллектуал иш ўринларини яратиш;

3. Иссиқхона хўжаликларида газ сарфини сезиларли камайтириш;

4. Қишлоқ аҳолисини экологик тоза озиқ-овқат билан таъминлаш;

5. Қишлоқ аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш.

Лойиҳа қишлоқларда катта бўлмаган интеллектуал-ишлаб чиқариш ва автоном инфратузилманинг қурилишини назарда тутади, унинг ичига қуёш коллекторлари, иссиқхона ва балиқчилик хўжаликлари, сув таъминоти тизими киради.

Синов лойиҳасини Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Пахтазор қишлоғида амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан тўрт ой олдин Пахтазор қишлоғида сувни тозалайдиган ускуна ўрнатилган эди ва у ўз самарасини кўрсатди ҳамда ҳозирги кунда қишлоқни барча стандартларга жавоб берадиган тоза ичимлик суви билан таъминлаб келмоқда.

Лойиҳанинг яратилаётган инфратузилмаси ресурсларни тежаш ва юқори сифатли экологик тоза маҳсулот олиш учун мавжуд технологик ечимларидан максимал даражада фойдаланади.

Фермер хўжаликларининг ривожланишини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона онлайн порталини ишлаб чиқиш бўйича ишлар бошланган, унда фермерлар ўзларининг тажрибалари билан алмашиши ва бутун жаҳоннинг экспертларидан маслаҳат олишлари мумкин.

Портал қишлоқ-маркетплейс функциясини ҳам бажаради, онлайн режимда маҳсулотни сотиш имконияти билан, бу мижозларни қидириш жараёнини сезиларли даражада мақбуллаштириш имконини беради.

Дастлабки йириклаштирилган ҳисоб-китобларга кўра балиқчилик хўжаликлари бўйича харажатларни қопланишининг қуйидаги муддатларини белгилаш мумкин:

1. Йилига 2500 килограммгача форель, тилапия, сазан ва осётр балиқларини ишлаб чиқарадиган универсал қурилмали хўжалик етказиб беришни ҳисобга олмаганда 487 млн. сўмга айланади (нархга қурилманинг монтажи қўшилган). Бундай қурилманинг харажатлари қопланиши 3 йилгача ҳисобланган.

2. Африка лаққасини ишлаб чиқаришга мўлжалланган хўжалик. Қурилма йилига 1500 килограммгача балиқ ишлаб чиқариш имконини беради. Монтажи билан етказиб беришни ҳисобга олмаганда нархи – 583 млн. сўм. Харажатларнинг қопланиши 3 йилгача.

Ундан ташқари, бутловчи буюмларни ёки тизимни тўлиқ ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда, бу эса қурилманинг сўнгги нархига таъсир этади ҳамда логистика харажатларини сезиларли даражада қисқартиради.

Қайд этиб ўтишимиз керак, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 ноябрдаги “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4005-сон қарорига мувофиқ кредит ажратилиши имтиёзли шартлар билан кўзда тутилган. Шунингдек, ташкил этилаётган балиқчилик кластерларининг йиллик балиқ етиштириш қуввати камида 50 тонна бўлган тақдирда улар 2019 йил 1 январдан бошлаб барча солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларга мажбурий ажратмалардан озод этилади. Бундан ташқари, кредит ҳовузлар қуришни, махсус техника харид қилишни ва бошқа кенг турдаги ишларни назарда тутган тақдирда, 

2019-2020 йилларда тижорат банклар томонидан ажратилаётган кредитларнинг фоизлари 50 фоизгача компенсация қилиб бериш тартиби ўрнатилади. Компенсация тўловлари Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Иссиқхона хўжаликларининг дастлабки йириклаштирилган ҳисоб-китобига кўра 1 га маҳаллий иссиқхонани қурилиши қуёш коллекторларидан фойдаланган ҳолда ва материалнинг сифатига қараб 985,6 млн. сўмдан бошланишини кўрсатмоқда. Бу тизимнинг қуёш коллекторлари йилига 91 мВт иссиқлик энергиясини ҳамда йилига 7 800 тонна иссиқ сув, шундан қиш даврида 942,8 тонна ишлаб чиқаришга имконини беради.

Ишлатиш таклиф қилинаётган қуёш концентраторлари осон йиғилади, тузилишида қиммат турадиган компонентларга эга эмас ва ҳизмат кўрсатиши қулай. Потенциал қуёш энергиясидан фойдаланиш харажатларини қисқартиради ҳамда ҳосилдорликни оширади.

Лойиҳани амалга оширилиши ҳудудлар ривожига муҳим туртки бўлиб, аҳолини иш жойлари, тоза ичимлик суви ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлайди, шунингдек ҳудуднинг экологиясини сақлашда энергия сарфини сезиларли даражада муқобиллаштиради.

Тақдим этилаётган янги технологиялар энергия манбаларидан фойдаланишнинг максимал самарадорлигига эришиш имконини беради ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш соҳасида бизнес учун янги имкониятларни яратади.

“Рақамли ишонч” жамғармаси хусусий инвесторларни ҳамда кичик ва ўрта бизнесни (кейинги ўринларда – инвесторлар) ҳамкорликка таклиф қилади. Инвесторлар тақдим этилаётган технологиялар ва уларнинг самарадорлиги билан пастда кўрсатилган рақам орқали боғланиб танишишлари ва “Рақамли ишонч” жамғармаси билан биргаликда мамлакатнинг турли қишлоқларида давлат томонидан қўллаб-қувватланган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини муҳокама қилишлари мумкин.

Ечимларнинг юқори тайёргарлиги, тезкор миқёсини кенгайтиришга эҳтиёж, энергия ва озиқ-овқатга бўлган юқори талабни ҳисобга олган ҳолда инвесторлар учун ноёб имкониятлар ойнаси очилади.

“Рақамли ишонч” жамғармаси инвесторларга бепул юридик кўмак ва қуйидагиларда ёрдам беради:

1. Технологияларнинг хусусиятларини ва афзалликларини тўғрисида маълумот олишда;

2. Шартномаларни тайёрлашда ва рухсат берувчи ҳужжатларни олишда;

3. Талаб этиладиган майдонлар ва инфратузилма учун барча ҳисоб-китобларни амалга оширишда;

4. Жиҳозларни етказиб бериш ва ўрнатиш ишларида.

Янги ечимларга юқори талаб мавжудлиги туфайли, Жамғарма ишлаб чиқаришга биргаликда инвестиция қилишга манфаатдор шахсларни таклиф этади.

Юқоридаги барча масалалар бўйича алоқа қиладиган шахс “Рақамли ишонч” жамғармасининг етакчи мутахассиси Владислав Доленко билан +998 94 679-00-79 рақами орқали боғланишингизни сўраймиз.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019