Билл Гейтс ёзда ўқиш учун қайси китобларни тавсия қилди?

04:01 21 Май 2020 Маданият
348 0

Microsoft асосчиси, дунёдаги энг бой одамлардан бири Бил Гейтс мана ўн йилдирки “Гейтс қайдлари“ онлайн блогини юритиб келади. Миллиардер бу ерда етакчилик, инновациялар, таълим, соғлиқни сақлаш ва ҳомийлик мавзулари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиради. Айни чоғда китоблар бўйича ҳам мунтазам тавсиялар бериб боради.

Яқинда у жорий йилги ёз учун навбатдаги 5 та китоб рўйхатини эълон қилди.

Қуйида Гейтснинг тилида шулар билан таништириб ўтамиз.

1. “Танлов. Инсоннинг эркинлиги ва ички қуввати ҳақида“, Эдит Ева Эгер /The Choice, by Dr. Edith Eva Eger.

Бу китоб қисман мемуарлар, қисман руҳий жароҳатлардан қолган тажрибалардан олинган қўлланмадир. Эгерни 16 ёшида оиласи билан биргаликда фашистларнинг энг даҳшатли концлагери Освенцимга олиб кетишади. Тасаввурга ҳам сиғмайдиган азоб-уқубатлар ва даҳшатларни бошдан кечирган Эгер озод бўлганидан сўнг АҚШга кетади. У ерда терапевт касбини эгаллайди. Унинг ноёб тажрибаси ҳайратланарли заковати билан уйғунлашиб кетади. Ўйлашимча, кўпчилик унинг таклифларидан бугунги қийин вазиятда ўзи учун таскин топади.

2. “Булутли атлас“, Дэвид Митчелл / Cloud Atlsas, by David Mitchell

Бу уни ўқиб бўлганингиздан сўнг узоқ вақт у ҳақида ўйлаб юрадиган романдир. Сюжетни тушунтириш бирмунча мураккаб, сабаби у асрлар давомида рўй берадиган ўзаро боғланиб кетган тарихлар(айниқса, 1800 йиллар ўрталарида Тинч океанининг жанубий қисмидаги кемада америкалик доктор билан юз берадиганини яхши кўраман)ни ўз ичига олади. Бироқ сиз эзгуқалб ва ёвуз ниятли инсоният ҳақида ўқишни истасангиз, ўйлайманки, китоб сизни худди мен каби “ютиб“ юборади.

3. “Умрбод саёҳат“, Боб Айгер / The Ride Of a Llifetime: Lessons Learned from 15 Years as CEO, by Bob Iger

Бу мен сўнгги йилларда ўқиган энг яхши бизнес китобларимдан биридир. Айгер йирик компаниянинг бош директори қандай бўлиши ҳақида ажойиб иш қилган. Агар сиз ишбилармонлик ғоялари ёки шунчаки қизиқарли мутолаани излаб юрган бўлсангиз, ўйлашимча, унинг Disney ҳақидаги тарихи сизга манзур бўлади. Сабаби, айнан шу компания ўтмишидаги энг асосий жиҳатлардан биридир.

4. “Буюк грипп“, Джон М. Барри / The Great Influenza, by John M. Barry

Ҳозир мисли кўрилмаган даврни бошдан кечиряпмиз, аммо 1918 йилдаги грипп пандемияси тарих жиҳатдан энг яқин таққослаш бўла олади. Барри инсоният тарихидаги энг даҳшатли вирус ҳақида деярли ҳамма нарсани кўрсатиб бера олган. 1918 йил ҳозирги пайтдан кескин фарқ қилишига қарамай, “Буюк грипп“ биз ҳамон ўша муаммоларга тўқнаш келаётганимизни яхшигина эслатиб туради.

5. “Оғир пайтларда яхши иқтисодиёт“, Абхижит В. Банержи ва Эстер Дюфло / Good Economics For Hard Times, by Abhijit V.Banerjee and Esther Duflo

Банержи ва Дюфло ўтган йилда иқтисодиёт бўйича Нобель мукофотини олишди ва улар бугун ҳаёт бўлган энг ақлли иқтисодчилардандир. Бахтимизга, улар оддий одамларга ҳам иқтисодиётни жуда яхши тушунтира олишади. Уларнинг янги китоблари нотенглик ва сиёсий зиддиятлар ҳақидадир.

Билл Гейтс жорий йилда анъанасини бузган ҳолда яна қуйидаги китобларни ҳам тавсия этди.

У Жошуа Фоернинг “Эйнштейн Ойда сайр қилмоқда: ёдлаб олиш фани ва санъати“, Энди Вейернинг “Марслик“, Амор Тоулзнинг “Олижаноб Москвада“, Энди Паддикомбнинг “Медитация ва англаш: куннинг фикрларингизни тартибга келтирадиган 10 дақиқаси“ каби асарларни ўқиб чиқишни таклиф қилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?