“Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир”

17:19 19 Январь 2019 Маданият
1554 0

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети олимлари билан кенг муҳокама қилиниб, “Халқ сўзи” газетаси ҳамкорлигида тайёрланган “Билимсизлик — инсоният учун энг қоронғу тундир” деб номланган рисола “Zamin Nashr” нашриёти томонидан 1000 нусхада чоп этилди.

Иқтисод фанлари доктори, профессор Муртазо Раҳматов ва биология фанлари доктори, профессор Бакриддин Зарипов ҳаммуаллифлигида тайёрланган мазкур асар Хитойнинг буюк донишманди Конфуций ҳаёти ва унинг тафаккур олами, дунёқарашини ўзбек китобхонларига етказишда муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади. Муаллифларнинг ҳар иккиси ҳам Нью-Йорк Фанлар Академияси академиги эканлиги эса бугунги кунда ўзбек илм-фани ҳам дунёвий миқёс касб этаётганини намоён қилади.

Конфуцийнинг ушбу асардан ўрин олган ҳикматларидаги илму дониш нурлари қалбларни қуёш каби ёритиб, ҳар қандай шахсда эзгулик, яхшилик, олижаноблик, хотиржамлик фазилатларини тарбиялаши шубҳасиз.

* * *

Ортда қолган ишлар тўғрисида баҳслашиб, уни қоралашдан наф йўқ. Чунки энди улар ўтмишга айланиб бўлган.

Олижаноб одамнинг излагани — ўзи, пасткашнинг қидиргани эса ўзгадир.

Жароҳатларни унут, лекин зинҳор яхшиликни эсдан чиқарма.

Агар инсон йўлга мақсадсиз чиқса, қадам босар-босмасданоқ фалокатга йўлиқади.

Одамлар сени билмаганидан хафа бўлма, сен одамларни билмаганингдан хафа бўл.

Учта йўл билимга олиб боради: фикрлаш йўли — бу энг олижаноб йўл, тақлид қилиш йўли — бу энг енгил йўл, тажриба йўли — бу энг оғир йўл.

Ўч олишга тараддудланишдан олдин икки қабр қазиб қўй.

Комил киши уч нарсадан ташвиш тортади: худонинг хоҳиши, авлиёнинг койиши, улуғларнинг тойишидан!

Аслида ҳаёт оддий, уни ўзимиз мураккаблаштирамиз.

Бутун умр қоронғиликни қарғаб ўтиш мумкин, айни чоғда кичкина шам ҳам ёқиш мумкин.

Олижаноб инсон ўзига, пасткаш бошқаларга талаб қўяди.

Иллатлардан эртага эмас, бугун воз кечиш керак.

Фақат аҳмоқ одам ўз фикрини ўзгартирмайди.

Олижаноб инсон ҳамма билан келишиб яшайди, пасткаш ўзига ўхшаганларни қидиради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019