Беларусь Бош вазири Сергей Румас озиқ-овқат ва ядро хавфсизлиги бўйича муҳим таклифлар билан чиқди

11:52 02 Ноябрь 2019 Сиёсат
108 0

Беларусь Республикаси Бош вазири Сергей Румас учрашувда муҳим таклифлари билан мурожаат қилди.

Хусусан, унинг айтишича, ШҲТ ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан ўзаро манфаатли савдо алоқаларни йўлга қўйиш лозим. Бунинг учун айнан шу масалага кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни қабул қилиш ва уни амалга ошириш керак. Бу ШҲТга аъзо давлатлар учун ғоятда муҳимдир.

Бундан ташқари, Румас ташкилот доирасида ядро хавфсизлиги бўйича доимий учрашувлар ташкил қилишни таклиф этди.

«Шанхай ҳамкорлик ташкилотида мунтазам равишда йиғилишлар, ядро энергетикаси ва ядровий хавфсизлик бўйича учрашувлар ўтказиш механизмини яратиш ҳақида ўйлаш вақти келди», деб қўшимча қилди Беларусь бош вазири.

Раҳим Шерқулов, «Халқ сўзи Онлайн».


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019