Автомобиль ойналарини қорайтириш учун рухсат олган ҳайдовчилар жаримага тортилганликлари ҳақидаги маълумот ҳақиқатдан йироқдир

09:45 26 Август 2019 Жамият
354 0

Xabar.uz ва Kun.uz сайтларида Адлия вазирлигининг телеграм-каналидан манба келтирилган ҳолда автомобиль ойналарини қорайтиришга рухсат олган кўпчилик машиналарнинг олд ойналарининг ёруғлик ўтказиш фоизи номувофиқ бўлгани сабабли ҳайдовчилар жаримага тортилганликлари ҳақида маълумот эълон қилинди.

ИИББдан маълум қилинишича, ушбу маълумот ҳақиқатдан йироқдир. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходимлари автомобиль олд ён ойналарини қорайтириш масалалари бўйича қонунчиликда ўзгаришлар рўй берган кундан бошлаб рухсат олган ҳайдовчиларга нисбатан 126-модда бўйича бирорта ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилмаган. Шу билан бирга: агар олд ойнада рухсатни тасдиқловчи голограмма эмблемаси бўлса, ЙПХ инспекторлари автомобилларни қўшимча текширув ва ёруғлик ўтказувчанликни ўлчаш учун тўхтатишмаган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.07.2018 даги “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 547-сон қарорда иккинчи банд бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йилнинг 2-август кунидаги 646-сон қарорининг таҳририда тақдим этилган. Хусусан, у ерда олд ён ойналарни 50% гача қорайтириш мумкинлиги белгиланган. Эслатиб ўтамиз, гап қорайтирувчи қопламанинг ёруғлик ўтказувчанлиги ҳақида бормоқда, умумий ёруғлик ўтказувчанлик ҳақида эмас. Шунинг учун ойнанинг бошланғич ёруғлик ўтказувчанлиги фоизи аҳамиятга эга эмас.

Мақолада келтирилган ойналарнинг дастлабки (завод) ёруғлик ўтказувчанлиги ва қопламанинг ёруғлик ўтказувчанлигини қўшиш услуби бошқа ҳолларда қўлланилиши мумкин, масалан, атермал қоплама ётқизмоқчи бўлиб, қонунчиликдаги 70 фоизлик ёруғлик ўтказувчанлик талабини бузиш ниятидан йироқ бўлганингизда. Қоплама талаб қилинган рақамларга мувофиқ бўлганида рухсат талаб этмайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019