“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни сенаторлар томонидан маъқулланди

Зиёда Ашурова, Мунисхон Каримова/ “Халқ сўзи”- Online. Зиёда Ашурова, Мунисхон Каримова/ “Халқ сўзи”- Online. Сенат ялпи мажлисида “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилиб, маъқулланди.
Маълумки, бугунги кунда бутун дунёда аҳоли ва саноатда электр энергиясига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистонда иқтисодий тараққиёт, аҳоли сони ва турмуш фаровонлигининг ўсиши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж 2030 йилга келиб 117 миллиард кВТ соатга етади.
Таъкидлаш лозимки, республика иқтисодиёти ва аҳолисининг энергия ресурсларига бўлган эҳтиёжи энергиянинг қайта тикланмайдиган манбаларидан фойдаланиш ҳисобига қопланмоқда.
Хусусан, мамлакатимиз энергия манбаи сифатида табиий газга қарам, чунки ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 85 фоизи айнан табиий газ орқали қопланади.
Ваҳолонки, мамлакатимизда уран хомашёсининг улкан захираси бўла туриб, амалда атом энергетикаси салоҳияти ишга солинмаган.
Мамлакатимизнинг амалдаги қонунчилигида атом энергиясидан фойдаланишни тартибга солувчи махсус норма мавжуд эмаслиги соҳа ривожи йўлида турли қийинчиликларни вужудга келтирмоқда.
Бугунги кунда атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни қонун доирасида тартибга солиш масаласи ўта муҳим ва долзарбдир.
“Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг асосий мақсади атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.
Ушбу Қонуннинг мақсади атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишни таъминловчи янги жорий этилаётган институтлар
ва тизимлар фаолиятини йўлга қўйишнинг ҳуқуқий асосларини яратиш, атом энергияси тўғрисидаги нормалар ва қоидаларни унификациялаш, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланишда фуқаролар ва юридик шахслар хавфсизлигини таъминлашнинг самарали механизмларини миллий қонун ҳужжатларига татбиқ этишдан иборат.
Қонунда атом энергиясини ривожлантириш ва ундан фойдаланиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш бўйича ваколатли давлат органи сифатида Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлигининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа давлат органлари, ташкилотлари ва муассасаларининг ваколатлари белгиланмоқда.
Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, бу соҳасидаги ишларни олиб бориш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш, давлат назорати ва текшируви, ядровий қурилмани ва сақлаш пунктинининг хавфсизлигини даврий баҳолаш, уни жойлаштириш ҳамда барпо этиш тартиби жорий этилмоқда.
Шунингдек, Қонунда хавфсизликни давлат томонидан тартибга солувчи органлар, эксплуатация қилувчи ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари белгиланмоқда, жисмоний ва юридик шахсларга, атроф муҳитга радиациявий таъсир натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш нормалари, радиациявий таъсир натижасида етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш, бу соҳада халқаро ҳамкорлик амалга ошириш тартиби назарда тутилмоқда.
Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яна бир янги енгил автомобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Нархи 270 млн. сўмдан бошланади (ФОТО)
- Эркинжон Турдимов: “Бугун биз халқимизни тинглашни ўрганишимиз керак. Халқимизнинг дардига қулоқ тутишимиз керак”
- Муштарийлар учун ажойиб янгилик!
- Фарғонада бензиннинг нархи ўн минг сўмга чиқиб кетди. Савдо фақат нақд пулда амалга оширилмоқда
- “Российская газета”: “Шарқий экспресс”. Ёхуд Ўзбекистонда кадрлар сиёсати ва туризм инфратузилмаси қай аҳволда? Мутасаддилар жавоб берди
- Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва журналистлар ўртасидаги можаро бўйича баёнот берди
Муҳокама қилинган
- Молия вазири: “Олдин АҚШ долларини 4000 сўмдан ҳам ололмаганмиз, Олой бозоридаги қора бозордан 8000-8500 минг сўмдан олганмиз”
- Қўйлиқ бозоридаги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди
- Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилди
- Фарғонадаги маҳаллада фуқаролар қурт босган сув истеъмол қилмоқда
- 2 нафар ИИВ ходими 500 доллар пора билан қўлга тушди
Afisha
Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.
02 Декабрь 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: