Атамбоевни таслим бўлишга кўндирган генералга нисбатан жиноий иш қўзғатилди

10:47 15 Август 2019 Дунё
433 0

Алмазбек Атамбаевни таслим бўлишга кўндирган Қирғизистон ички ишлар вазири ўринбосари Курсан Асановга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Спутник хабар қилди.

Унда айтилишича, Асанов мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда. У ички ишлар вазирининг талабини бажармаган ва шахсий таркибни бошқарувсиз қолдирган.

Ҳарбий прокуратура терговни олиб бормоқда. Ҳозирги вақтда Асанов сўроқ қилинмоқда.

Шунинг ортидан Курсан Асанов ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди. Асанов Қирғизистон милицияси манфаатларига хиёнат ва ишончни суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019