Атамбоев давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айбланди

12:14 13 Август 2019 Дунё
414 0

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбаев мамлакат собиқ раҳбари Алмазбек Атамбоевни давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айблади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

У Атамбоевга давлат тўнтаришини амалга ошириш учун “қон керак бўлгани”ни маълум қилди.

Опумбаев Қирғизистоннинг собиқ раҳбари ўз қароргоҳида давлат тўнтаришига тайёргарлик кўраётгани, сабаби унинг уйи яқинида бутун бошли қурол-яроғ омбори топилганини қўшимча қилди. 

Қайд этилишича, собиқ президент уйининг учинчи қавати бункер сифатида махсус мустаҳкамланган.

Бундан олдин Атамбоев коррупцияда айбланаётгани ҳақида хабар берилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019