Арзон уй-жойлар бўйича ягона электрон маълумотлар базаси жорий қилинади

10:27 18 Июнь 2019 Жамият
520 0

“Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан арзон уй-жойлар бўйича ягона электрон маълумотлар базаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда компания томонидан ташкил ээтилган “Арзон уй-жойлар халқ фаровонлиги йўлида: таҳлил, муаммо ва ечим” мавзусидаги республика семинарида айтиб ўтилди.

Хўш, бу лойиҳа нимаси билан эътиборга молик? Гап шундаки, мазкур лойиҳа дастур амалиётга татбиқ этилгач, давлат дастури асосида республика миқёсида қуриладиган уй-жойларнинг мавзелари, уларнинг сони ва нархлари, бошланғич бадал ҳамда ажратиладиган ипотека кредити ҳақидаги маълумотлар, шунингдек, уй-жойларга бириктирилган фуқаролар ҳақидаги маълумотлар, уларнинг уй-жойга муҳтожлиги сабаблари ҳақидаги тўлиқ маълумотлар онлайн тартибда ягона электрон базада шакллантирилади. Натижада соҳада қонунбузилиш ҳолатлари, уй-жойларнинг нархлари бўйича келишмовчиликлар ва ҳужжат ишлари билан боғлиқ ортиқча оворагарчиликларнинг олди олинади ҳамда шаффоф тизим яратилади.

Шунингдек, анжуманда қурилиш – монтаж ишлари давомида лойиҳа – смета ҳужжатларига киритиладиган ўзгартиришлар, кўп қаватли уйларда лифт қурилмалари ўрнатилиш тартиби, аҳолига уй-жойларни расмийлаштириш бўйича 2018 йил дастурига мувофиқ амалга оширилган ишлар ва 2019 йилдаги мақсад ва вазифалар муҳокама этилди.

Семинарда республикамизнинг барча вилоятларидан келган қурилишда техник назоратни амалга ошириш бўйича мутахассислар ўзаро тажриба алмашишди ҳамда пойтахтимизнинг Сергели туманида бунёд этилаётган арзон уй-жойлар қурилиши билан яқиндан танишишди. Хусусан, мутахассислар эксперимент тариқасида 2019 йил қурилиш дастури доирасида барпо этилаётган 80 хонадондан иборат 16 қаватли қуйма темир-бетон типидаги тураржой биносини кўздан кечирдилар. Ушбу тураржой лойиҳаси зилзила бардошлилик даражаси юқори бўлиб, жаҳон стандартларига тўла жавоб беради. Бу типдаги баланд қаватли турар-жой биноси Андижон шаҳрида ҳам бунёд этилмоқда.

Маълумот ўринда айтиб ўтиш жоизки, жорий йилда “Ўзшаҳар қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан белгиланган дастур асосида республикамиз бўйича 355 та замонавий кўп қаватли арзон тураржой бинолари қурилаётган бўлса, шундан 170 таси пойтахтимизда қад ростлайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019