Артиллерия эстафетаси иштирокчиларини ўқувчи ёшлар қўллаб-қувватлаб турди

13:14 20 Сентябр 2019 Жамият
549 0

Кеча Шимоли-ғарбий ҳарбий округ артиллерия офицерлари билан компьютерлаштирилган артиллерия полигонида отиш ва ўтни бошқариш бўйича ўқув йиғини бўлиб ўтди. Ўқув йиғинида замонавий отиш ва ўтни бошқариш усуллари ўрганилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати  хабар берди. 

Ўқув йиғини доирасида ҳарбий қисмнинг муддатли ҳарбий хизматчилари ўртасида артиллерия эстафетаси уюштирилди. Артиллерия бўлинмаларида бир-бирини алмаштирувчи мутахассисларни тайёрлаш, ҳарбий хизмат нуфузини ошириш, Ватанга муҳаббат асосида қўшинларда замонавий анъаналарни шакллантириш, ҳарбий хизматчилар орасида соғлом рақобатни ўрнатиш, жанговар тайёргарлик тизимини такомиллаштириш ва қўшинларда юқори жанговар шайликни оширишдек мақсадни ўз ичига қамраб олган эстафетада иккита жамоа ўзаро беллашди.

Шу куни, Нукус шаҳар халқ таълимига қарашли 44-сонли мактабнинг юқори синф ўқувчилари эстафета томошабинлари қаторида иштирокчиларни қўллаб-қувватлаб туришди. Эстафетада иштирок этган жамоаларга Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони ўринбосари полковник О.Шоимов томонидан фахрий ёрлиқ ва медаллар топширилди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?