Армияга энди қишда эмас, балки баҳор, яъни март-апрель ойларига чақириш белгиланади

11:00 24 Август 2019 Сиёсат
109 0

Мунисхон Каримова- "Xalq so'zi"-Online. Ўзбекистон Республикаси Президенти – Қуролли Кучлар Олий бош қўмондонининг тегишли фармон ва қарорлари ҳамда соҳавий топшириқларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди. 

Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматини ташкил этиш ва унинг фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ ҳуқуқий нормалардан келиб чиқиб, бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.

Масалан, Давлат байроғи, герби ва мукофотлари, иш билан таъминлаш, нафақа ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи қонунлар шулар жумласидандир.

Шунингдек, Қонунда Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг ваколатлари, хусусан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, терроризмга қарши курашиш ва бошқа соҳалардаги ваколатлари белгилаб берилмоқда.

Бундан ташқари, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуннинг 14 та моддасига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Яъни, ушбу Қонуннинг 14, 15 ва 17-моддаларида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш ишлари Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг ўқув муассасаларида эмас, балки Мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги марказларда амалга оширилиши белгиланмоқда.

Қонуннинг 19-моддасида чақирув тадбирларининг қиш даврида ўтказилиши қатор қийинчиликлар ва сарф-харажатларнинг ортишига олиб келаётганлиги сабабли, чақирувни баҳор, яъни март-апрель ойларига ўтказиш белгиланди.

Ёки, Қонуннинг 21-моддаси олий таълим муассасаларидаги таълимнинг кундузги ва кечки шаклида таҳсил олаётган талабаларни ўз розилиги билан сафарбарлик чақируви резерви хизматига олиниши мумкинлиги, бунда талабалар бир ойлик ҳарбий йиғинларни ўташга июль-августда жалб этилишини назарда тутувчи қисм билан тўлдирилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019