Арманистонда ҳам коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилди

23:14 26 Март 2020 Дунё
281 0

Иллюстратив сурат

«РИА Новости» ахборот агентлиги хабарига кўра, 26 март, пайшанба куни Арманистонда ҳам коронавирус билан боғлиқ биринчи ўлим ҳолати қайд этилган.
Манбага кўра, вафот этган бемор 72 ёшли аёл бўлган. У коронавирусдан ташқари нафас йўллари ва юрак-қон томир касалликлари билан оғриган. Айнан ана шу сурункали касалликлар беморнинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон бермаган. Бемор бир кун аввал жонлантириш бўлимига ётқизилган ва аҳволи ўта оғир бўлган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Арманистонда мазкур инфекция билан 290 киши касалланган.​ Мамлакатда коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун 16 мартдан 14 апрелгача фавқулодда ҳолат эълон қилинган. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?