АҚШнинг яна бир компанияси коронавирусга қарши вакцина синовини тўхтатди

22:56 14 Октябр 2020 Дунё
267 0

Американинг “Eli Lilly” фармацевтика компанияси коронавирусга қарши препаратнинг клиник синовларини тўхтатди.

Таъкидланишича, компания антитанчалар асосида суюқлик кўринишидаги препарат устида ишлаётган бўлган. Айрим манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп коронавирусдан даволаниш пайтида ушбу препаратнинг аналогини қабул қилган

"Маълумотларни мониторинг қилиш бўйича мустақил кенгаш эҳтиёт чораси сифатида кўнгиллиларни жалб қилишни вақтинча танаффус қилишни тавсия қилди. Компания тадқиқот давомида беморларнинг хавфсизлиги бўйича ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги мустақил кенгаш қарорини қўллаб-қувватлайди”, дейди компания вакили Молли Маккулли.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Американинг “Johnson & Johnson” компанияси “Cоvid-19”га қарши вакцина синовлари тўхтатилганлигини эълон қилган эди. Ушбу қарорга эса иштирокчилардан бирида пайдо бўлган номаълум касаллик сабаб бўлганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?