АҚШ Президенти тарихда илк марта Шимолий Кореяга борди

17:40 01 Июль 2019 Дунё
386 0

Кеча АҚШ Президенти Дональд Трамп Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан яна бир бор учрашди. Ўзаро мулоқот икки Кореяни бўлиб турадиган демилитаризация ҳудудида бўлиб ўтди.

Хўш, навбатдаги мазкур тарихий мулоқот нимаси билан ёдда қолди?

Аввало, ҳар икки томон ҳам бир нечта ҳафта ичида ядро мавзуси бўйича музокараларни ишчи даражасида қайта тиклашга рози бўлди.

Дональд Трамп эса чегарани кесиб ўтиб, Шимолий Кореяга ташриф буюрган АҚШнинг илк президентига айланди.

“Бу катта ифтихор, бу бутун дунё учун буюк кундир”, - деди у.

Ким Чен Ин ҳам президент Трамп демаркация чизиғидан ўтиб, бу ишни қилган, КХДР ҳудудига қадам босган АҚШнинг илк президентига айлангани, бу унинг келажакдаги ўзаро муносабатларни яхшилаш ниятида эканини англатишини таъкидлаган.

Демаркация чизиғидан қайта ўтиб, жанубга қайтишганида уларга Корея Республикаси президенти Мун Чже Ин ҳам қўшилди.

Ўзаро мулоқот чоғида Трамп келишувга эришишга шошилмаётгани, Пхеньянга нисбатан санкциялар ҳали ҳам амалда эканлигини қайд этди. Ўз навбатида Ким Чен Инни Оқ уйга таклиф қилди.

Айни чоғда Мун Чже Ин “АҚШ ва Жанубий Корея денуклеаризация бўйича ягона нуқтаи-назарни қўллаб-қувватлашаётгани ва бир мақсадга эга эканликлари”ни билдирган.

CNN мухбири эса икки давлат раҳбари учрашуви вақтида АҚШлик ва КХДРлик оммавий ахборот воситалари ўртасида жанжал келиб чиққанини маълум қилган.

Умуман олганда, бу Дональд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги учинчи учрашувдир. Шу пайтгача улар 2018 йил июнида Сингапур, 2019 йил февралида Вьетнамдаги ўзаро мулоқот қилишган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019