АҚШ Гонконгдаги мол-мулкларини сота бошлади

14:33 31 Май 2020 Жамият
230 0

АҚШ ҳукумати Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатлар кескинлашиши ортидан Гонконгнинг энг нуфузли туманларидан бирида жойлашган мулкларини сотувга қўйди. Бу ҳақда “Bloomberg” Давлат департаменти томонидан тақдим этилган электрон хатга асосланиб маълум қилган.

Агентлик хабарида АҚШ ихтиёрида бўлган, Гонконгнинг орол қисми жанубий ҳудудида жойлашган Шусон Хилл туманидаги ерлар, бир неча ҳашаматли бинолар — тахминан 1,3 миллиард доллар қийматга эга объектлар сотилиши қайд этилган. Маълум бўлишича, ушбу мол-мулкни Давлат департаменти 1948 йил харид қилган.

Аввалроқ Вашингтон Хитой Халқ вакиллари кенгашининг Гонконг миллий хавфсизлиги тўғрисида қонунни ишлаб чиқиш ҳақидаги резолюциясини кескин танқид остига олганди. Америка ҳукумати бу ҳудуднинг автономлик ҳуқуқлари бузилишини билдиришини айтиб, айни ҳаракатга қарши санкциялар билан жавоб беришни ваъда қилган эди. Жума куни АҚШ президенти Доналд Трамп шу пайтгача Гонконг ўзаро алоқаларда фойдаланиб келган барча имтиёзларни бекор қилиш жараёни бошланганини эълон қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?