АҚШ доллари курси яна қимматлашиб,  8700 сўмлик “довон”ни ҳам босиб ўтди 

13:59 05 Август 2019 Иқтисодиёт
235 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 6 августдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 38  сўм 16 тийинга қимматлашиб, 8704 сўм 87 тийинга етган.

Евро курси эса 26 сўм 79 тийинга ошиб, 9668 сўм 50 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 2 сўм 78  тийинга арзонлашиб, 133 сўм 85 тийинга етган. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада долларнинг курси 42 сўм 20 тийинга қимматлашиб, 8666 сўм 71 тийинга етган эди.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019