Андрей Канчельскис яна “Навбаҳор”га қайтди

11:20 29 Август 2019 Спорт
241 0

Шу йил июль ойида бош мураббийликка тайинланган сербиялик мутахассис Деян Журжевич "Навбаҳор"да омади келмаганлиги сабабли ишдан олинди.

Аввал Наманган клубида фаолият юритган россиялик  мутахассис Андрей Канчельскис икки ойдан сўнг  яна "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи вазифасида иш бошлади. Шу муносабат билан ўтказилган такдимотда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров мухлисларга россиялик мураббий билан уч  йил муддатга шартнома имзоланганлигини хабар қилди.

Шунингдек, клуб раҳбариятида ҳам ўзгариш юз берди. Энди "Навбаҳор" клуби вице-президенти лавозимида Ойбек Саматов фаолият юритади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ.   

“Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

02 Декабрь 2019