Андижондан Мўйноққа пиёда чиққан фуқаро 97 кунда Хоразмга етиб келди

11:59 09 Октябр 2019 Жамият
141 0

Жорий йилнинг 1 июль санасида Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманига пиёда йўлга чиққан фуқаро Соҳиб Ражабов орадан 2 ой ўтиб 97 кунда Хоразм вилоятига етиб келди. Бу ҳақда Хоразм вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Фуқаронинг 2200 км масофани ташкил қиладиган маршрут бўйлаб юришидан мақсад Ўзбекистоннинг қанчалик хавфсиз давлат эканлигини исботлаш ва юртимизнинг туристик салоҳиятини кўрсатишдир.

Соҳиб Ражабов ўзининг телеграм мессенжеридаги “Пешком по Узбекистану” каналида Хоразм вилоятига етиб келганлигини маълум қилган.

Соҳиб йўл бўйи кўрган-билганларини расмга тушириб, ўз каналига жойлаштириб бормоқда.

Қаҳрамонимизни кўрган ва таниган Хоразмлик юртдошлар улар билан бирга суратга ҳам тушишмоқда.

“Давлатбек ака и Зохиджон ака из компании UMS встретили меня в Хорезмской обл. По дороге в Ургенч. “

“Жамол ака канал мухлисимиз!!! Йулда учрашдик!!!“

Соҳиб Ражабов Урганч кўчаларини суратга олиб ўз каналига жойламоқда.

Қаҳрамонимиз ҳозирда Урганч шаҳридаги оилавий меҳмон уйига ташриф буюрган ва ўз таассуротларини қуйидагича ифодалаган: - “Шунинг учун оилавий меҳмонхона . Бутун оила йиғилган. Мени жуда яхши кутиб олишди, суҳбатлашди, сафарим таассуротлари ҳақида гаплашди !!! Раҳмат дўстлар !!!“

Эндиликда Соҳиб Ражабов Хоразмда бир неча кун бўлиб вилоятнинг сайёҳлик манзилларига сафарини давом эттирадилар.

Барча янгиликларни телеграм мессенжеридаги “Пешком по Узбекистану” каналида ва шу билан бирга @travelkhorezm канлларида кузатиб боришингиз мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019