Америкалик режиссёр Ўзбекистонда “Оловуддин” фильмини тасвирга олди

15:07 06 Сентябр 2019 Маданият
115 0

Америкалик режиссёр Дэвид Грэм Хивадаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида янги қисқа метражли “Оловуддин” фильмини тасвирга олди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар берди.

Фильм тарихий жанрда бўлиб, машҳур қаҳрамон Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Янги қисқа метражли “Оловуддин” фильмининг съёмкалари Хива шаҳридаги Ичан-қалъа музей-қўриқхонасида бўлиб ўтган.

Кинода Хива ҳамда Бухоро шаҳарларининг ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган ноёб тарихий обидалари намойиш қилинган.

Картина тарихий жанрда суратга олинган бўлиб, унинг сюжети Шарқ эртакларининг машҳур қаҳрамони ҳисобланган Оловуддиннинг янги саргузаштларига бағишланган. Бош ролни актер Кален Чан ижро этди. Фильм съемкалари Бухорода ҳам бўлиб ўтди.

Фильм премьераси тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда. Фильм съемкалари Бухорода ҳам ўтказилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019