“Алпомиш” ва “Барчиной” тестларини ўтказиш Сариосиёдан бошланди

16:14 29 Апрель 2019 Спорт
518 0

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йилнинг 29-январдаги “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги қарорига асосан умумий жисмоний тайёргарликни белгиловчи спорт меъёрларини ўз ичига олган “Алпомиш” ва “Барчиной” тестлари ўтказилиши йўлга қўйилган эди.

Ўтган давр мобайнида вазирлик томонидан аҳолининг барча қатламлари ўртасида ўтказиладиган ушбу тестларни тўғри ташкил этиш, иштирокчиларнинг оммавийлигини таъминлаш бўйича ҳудудий бўлинмаларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Куни кеча юртимизда илк маротаба ушбу тест синовлари Сурхондарё вилоятининг энг чекка ҳудудларидан бири бўлган Сариосиё тумани аҳолиси ўртасида ўтказилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу оммавий спорт тадбирида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги мутасаддилари ҳамда соҳа мутахассислари ҳам иштирок этиб, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида ўтказилаётган мусобақаларни ташкил этиш жараёнини синовдан ўтказилди.

Мусобақа тарзида ташкил этилган тестларни 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган 100 нафарга яқин хоҳловчилар турли ёш тоифалари бўлинган ҳолда бажаришди.

Масалан энг ёш иштирокчилар мокисимон югуриш, арқонда сакраш, теннис тўпини нишонга уриш, жойдан узунликка сакраш каби машқларни бажаришган бўлса, 60 ёшдан ошганлар 30 ёки 60 метрга югуриш, 3 километрга скандинавча юриш, паст турникда тортилиш каби шартларни бажаришди.

Байрамона ва кўтаринки кайфиятда ўтган тадбирда иштирокчилари ҳар бир шарт бўйича энг яхши натижани қайд этишга астойдил ҳаракат қилишди.

Ҳар бир шарт бўйича баҳслар якунида мураббийлар ва спортчилар иштирокчиларга ўзларининг жисмоний имкониятларини яхшилаш учун бажариши лозим бўлган машқлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Синовлар давомида умумий жисмоний тайёргарлигини белгиловчи спорт меъёрлари бажаришда инсонларга қулайлик яратиш, иштирокчилар сонини янада ошириш бўйича турли ёш тоифасидаги инсонларнинг фикрлари тингланди.

Мазкур тадбирни ўтказишда орттирилган тажриба ва иштирокчиларнинг ўринли таклифлари асосида мусобақаларни ташкил этиш жараёни такомиллаштирилиб, барча ҳудудларда ўтказилиши йўлга қўйилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019