“Алиментдан қарзим йўқми?“ “менга таъқиқ қўйилмаганми?“​

11:52 10 Октябр 2019 Жамият
236 0

Самарқанд вилояти мажбурий ижро бюроси ходимлари ва ОАВ ходимлари иштирокида вилоят матбуот уйида бу борада олиб борилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

- Бугунги кунда, бошқармамиз тизимида 1145 та ходимлар, шу жумладан 612 та давлат инспекторлари ва 185 та давлат ижрочилари фаолият кўрсатиб келинмоқда, - дейди МИБ Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи Алишер Зокиров. - Эътиборлиси, тизимимизнинг пухта ўйланган ҳолда ташкил этилганлиги, ахборот-коммуникация ва моддий-техника ресурсларидан унумли фойдаланиб келинмоқда. Б у ўз ўрнида ўтган давр мобайнида йиғилиб қолган дебиторлик қарздорликларнинг кескин камайишига омил бўлмоқда.

Журналистлар томонидан тизим фаолиятига оид долзарб саволларга бошқарма раҳбар ва ўринбосарлари жавоб беришди. Тадбирда, коммунал тўловларнинг барча тегишли йўналишлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги, электр энергияси, газ тармоғига ноқонуний уланишларига чек қўйилиши борасида мунтазам ишлар олиб борилмоқда. Хатловлар жараёнида нореал қарздорлик аниқланиб, тегишли чоралар кўрилмоқда. Бундан ташқари ходимлар ўртасида касб одобига ҳам жиддий эътибор берилиб, маънавий тарғибот ишлари ўзказилмоқда. -Бугунги кунда вилоятимизда 17-мингга яқин алимент тўловчилар мавжуд, - дейди бошқарма ўринбосари Учқун Назаров.

-Муҳими, фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги шаклланган. Мазкур жараёнда деярли муаммолар йўқ десак ҳам бўлади. Негаки, алимент тўловчи фуқароларнинг ўзлари бизнинг ҳудудий бўлимларимизга келиб, “Менда таъқиқ йўқми?“, “Алиментдан қарзим йўқми?“ дея мурожаат қилишмоқда. Сабаби ҳозирги пайтда чет элга саёҳат ва тижорат мақсадидаги парвозларда бу жиддий муаммоларни келтириб чиқаради. Энг муҳими, алиментни ўз вақтида тўлаш бу - инсоний бурчдир.

Хуллас, анжуман қизғин баҳсу мунозараларга бой ўтди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.

Умид СОРИЕВ,
(Халқ сўзи)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019