Айрим абитуриентлар Юридик университетга тест синовларисиз қабул қилинади

11:57 30 Апрель 2020 Жамият
773 0

“Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва фанни тубдан такомилаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Унга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ТДЮУга кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари кириш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатда белгиланишича:

“Ҳуқуқ” таълим соҳаси учун давлат таълим стандарти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

ТДЮУ, юридик факультетлар ва юридик техникумлар профессор-ўқитувчилари ва бошқа ходимлари вазирликлар ва идораларнинг ўқув, илмий-тадқиқот, маънавий-маърифий фаолияти, шунингдек, шартномалар доирасида кўрсатиладиган хизматлардан ташқари бошқа ишларга жалб этилиши мумкин эмас;

асосий воситалар ва товар-моддий бойликларни сотиш, пуллик курсларни ташкил этиш ва бошқа турдаги хизматларни кўрсатишдан тушадиган барча маблағлар, ТДЮУ ва юридик техникумларнинг ривожлантириш жамғармаларида тўпланади, улар мазкур маблағларни мустақил равишда тасарруф қилади;

2020 йил 1 майдан бошлаб ТДЮУ, юридик техникумлар ва ТДЮУ қошидаги академик лицейнинг мол-мулкини ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар электрон савдо майдончаси оператори тўловини чегириб ташлаган ҳолда, тўлиқ ҳажмда мазкур муассасаларнинг ривожлантириш жамғармаларига ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?