Аҳолининг аксар қисми Ўзбекистонда коррупция бор деб ҳисоблайди, 29 фоизининг фикрича ҳар иккита мансабдордан бири — порахўр

12:36 15 Июнь 2019 Иқтисодиёт
1510 0

Иллюстратив фото

Мунисхон Каримова, “Халқ сўзи“. “Ижтимоий фикр” республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан жорий йилда ўтказилган коррупция бўйича сўровда қатнашганларнинг 66,5 фоизи Ўзбекистонда коррупция сингари салбий ҳолат тарқалган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматилла Йўлдошев Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган мажлисида гапириб ўтди.

Унинг қайд этишича, қарийб 17 фоиз иштирокчилар коррупция ҳамма жой ва соҳаларни қамраб олган деган фикрдадир. 29 фоиз сўралганлар эса, мансабдорларнинг ҳар иккинчиси коррупционер деб ҳисоблайди.

“Сўровда иштирок этганларнинг 26 фоизи мамлакатда коррупцияга қарши ўтказилаётган курашда очиқлик ва ошкоралик, уни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ишларини етарли эмас ва бу ҳолат коррупциянинг асосий сабабларидан деб ҳисоблайди“, деган Йўлдошев.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019