68 000 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармаган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

17:00 16 Август 2019 Жамият
427 0

Иллюстратив фото

2019 йил 15 август куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИО ФМБга тушган ҳужжатлар тўпламига кўра, 2018 йил сентябрь ойида Чилонзор туманининг Катта Чилонзор 5-тор кўчасида яшовчи 25 ёшли А.В. Чилонзор кўчасида 42 ёшли О.Ж.га Хитой Халқ Республикасидан шиша ва шиша маҳсулотларини олиб келиб беришликни ваъда қилиб, ундан 68 000 АҚШ долларини олган ва шу кунга қадар берган ваъдасини бажармай, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси берган хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?