6 539 421 398 сўм қарзни тўламай юрган когонлик фуқарони “Каптива”си хатланди

19:32 17 Январь 2020 Жамият
3685 0

МИБ Когон тумани бўлими иш юритувидаги жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳукмига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 242-моддаси 1-қисми ва бошқа моддалари билан айбланган А. Хожиевдан 6 539 421 398 сўмлик солиқ қарзини солидар тартибда давлат фойдасига ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қидирув эълон қилинган А. Хожиевга тегишли бўлган “Каптива” русумли автомашинаси топилди ва хатланиб жарима майдончасига жойлаштирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?