50 тоннадан ортиқ ўзбек гилосининг навбатдаги партияси Жанубий Кореяга етказиб берилди

16:48 01 Июнь 2020 Иқтисодиёт
664 0

Бугун «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ авиакомпаниясининг чартер юк рейси Фарғонадан тўғридан-тўғри Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрига 50 тоннадан ортиқ гилоснинг навбатдаги партиясини етказиб берди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири.

Фарғона вилоятида етиштирилган гилос “UZ-SEGANG” қўшма корхонаси томонидан Жанубий Кореянинг ҳамкор “Sunfinite Co., Ltd.” компаниясига етказилган. Ўзбек гилослари ўша ердан бутун Жанубий Корея бўйлаб мамлакат улгуржи ва чакана савдо тармоқлари орқали тарқатилади.

"Айтиш жоизки, мамлакатимизнинг Сеулдаги дипломатия ваколатхонаси ходимлари ўзбек маҳсулотларини Корея Республикаси бозорига чиқаришда изчил фаолият олиб бормоқда" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?