Тошкентда коронавирусни юқтирган яна бир бемор ҳаётдан кўз юмди

10:35 06 Июль 2020 Жамият
1957 0

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 67 ёшли Л.М. (эркак киши) жорий йил 26 июндан томоғида оғриқ, тана ҳарорати кўтарилган, аммо шифокорга мурожаат қилмасдан уйида даволанган.

ССВ хабарига кўра, 1 июль куни унинг йўтали кучайиб, нафас сиқиши белгилари пайдо бўлгач, тез ёрдам чақирган ва тез тиббий ёрдам машинасида Тошкент шаҳар 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шу куни ундан “COVID-19” инфекциясига таҳлил олиниб, зудлик билан реанимацион муолажалар бошланган. Беморга ўткир миокард инфаркти, икки томонлама пневмония, нафас етишмовчилигининг 2-даражаси, юрак ишемик касаллиги, гипертония касаллиги” ташхиси қўйилган. Унда коронавирус инфекцияси ҳам аниқланган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи шифокорлар томонидан доимий назоратга олинган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?