24 апрелдан Тошкентда совуқ сув тарифлари оширилди, “Сувсоз” бу ҳақда 25 апрел куни хабар берди

10:39 26 Апрель 2019 Жамият
655 0

Иллюстратив фото

24 апрелдан Тошкент аҳолиси учун совуқ сув тарифлари оширилди. “Сувсоз” корхонаси бу ҳақда 25 апрель куни маълум қилди. Унга кўра, пойтахт ҳокимияти янги нархларни 2 апрелда тасдиқлаган.

Ичимлик суви тарифлари 2018 йил январида белгиланган ҳар куб метри учун 100 сўм миқдоридаги махсус устамани ўз ичига олади.

Марказлаштирилган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун 1 куб метр сув нархи эндиликда 1050 сўм (бунга қадар — 850 сўм), марказлаштирилмаган иссиқ сув таъминотисиз — 715 сўм (615) этиб белгиланди.

Хусусий сектордаги канализацияга уланган уйларда тариф 615 сўмдан 715 сўмга оширилган бўлса, канализациясиз уйларда ўзгаришсиз 380 сўмлигича қолди.

Ҳисоблагичсиз, канализацияга уланган ва ички чаноқ, унитаз, ўз иситиш қурилмасига эса ванна (баня) ёки душга эга бўлган уйларда киши бошига тўлов 8933,22 сўмдан апрелда 9083,15 сўм, май ойидан бошлаб эса 10116,43 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Тошкентда совуқ сув тарифлари ноябрь ва декабр ойларида оширилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019