206 нафар ўқувчи 11-синфни олтин медаль билан битирди

11:33 20 Июнь 2019 Жамият
392 0

2018-2019 ўқув йилида қашқадарёлик 206 нафар ўқувчининг 11-синфни олтин медаль, 283 нафари эса кумуш медаль билан тамомлади.

Қарши шаҳридаги Ватанпарварлар боғида мактабни олтин ва кумуш медаллар билан битирган ўқувчиларни тантанали тақдирлашга бағишланган маросимда таълим фахрийлари, жамоатчилик ва ёшлар иштирок этди. Уда сўзга чиққанлар Президентимиз ташаббуси билан таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳар тарафлама баркамол, чуқур билимга эга ёш авлодни тарбиялаб, камолга етказишда муҳим омил бўлаётганини таъкидладилар. Бу жараёнда умумтаълим мактабларида 11 йиллик мажбурий таълим тизими қайта йўлга қўйилгани, энг билимли, иқтидорли ўқувчиларни олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш жорий этилгани муҳим аҳамият касб этмоқда.

-Жорий ўқув йилида вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 11-синфини 32 минг 501 нафар йигит-қиз муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга йўлланма олди, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Бекзод Жўраев. -Вилоят умумтаълим мактабларини битирган 883 нафар ўқувчига аъло даражали касб малака дипломи топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев битирувчиларга олтин ва кумуш медаллар ҳамда вилоят ҳокимлигининг совғаларини тантанали топширди. 

– Мактабимизда биз, ёшларнинг замонавий билимларни чуқур ўзлаштиришимиз учун барча шароит яратилган, фақат қунт билан ўқиш керак, холос, – дейди Қарши шаҳридаги 2- сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактабининг 11-синф битирувчиси С. Муродиллаев. – Мактабда олган билимларимиз давлатимиз томонидан юқори баҳоланганидан фахрланамиз. Бу бизнинг Ватанимиз тараққиёти учун келажакда амалга оширадиган меҳнатларимизга берилган мукофот, деб биламан.

А. Муҳаммадиев, “Халқ сўзи”.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019