2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда букмекерлик фаолиятига яна рухсат берилади

14:43 14 Ноябрь 2019 Спорт
534 0

2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда яна қонуний тотализаторлар фаолият кўрсатиши мумкин бўлади. Бу ҳақда “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон лойиҳасида кўзда тутилган.

Президент фармони лойиҳасида 2021 йил 1 январдан бошлаб, халқаро тажрибадан келиб чиқиб спорт соҳасини, айниқса футболни янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, қўшимча маблағларни жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат бериш банди ҳам қўшиб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилга қадар Ўзбекистонда тотализаторлик фаолияти билан шуғулланган хусусий ташкилотлар мавжуд бўлган ва шундан сўнг уларнинг фаолияти ҳужжат асосида тақиқланганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019