2020 йилги Олимпиада машъаласи илк бор томошабинларсиз ёқилди

07:03 13 Март 2020 Спорт
203 0

Фото: www.google.com

12 март куни Грециядаги Қадимги Олимпияда 2020 йилги Токио ХХХII ёзги Олимпиадаси машъаласини ёқиш маросими бўлиб ўтди.

Анъанага кўра, машъала параболик кўзгу ёрдамида қуёш нурларидан ёқилган.

Биринчи маротаба маросим коронавирус эпидемияси сабабли томошабинларсиз ўтди. Ушбу тадбирда жами 100 киши қатнашди, улар ичида Греция президенти Прокопис Павлопулос ва Халқаро Олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах ҳам бор.

“Биз ушбу маросим мураккаб шароитларга қарамасдан ўтаётганидан хурсандмиз. Раҳмат, Греция!”, деб айтган Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах ва Токиодаги Олимпиада муваффақиятли ўтишига умид билдириб қолган.

19 мартгача машъала эстафетаси Греция ҳудуди бўйлаб ўтади, уни илк бор аёл киши – тўппончадан ўқ отиш бўйича Олимпия чемпиони Анна Коракаки бошлаб беради. Сўнгра Афинадаги Панафинея стадионида машъалани Токиога топшириш маросими бўлиб ўтади.

Машъала самолётда Японияга етказилади. Машъала эстафетаси Япониянинг 47 та префектураси бўйлаб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги Олимпия ўйинлари 24 июлдан 9 августга қадар ўтказилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?